2 486
Бахтиёр Ашурматов: “Бақоев футболчилик пайтида ҳам шундай тиришқоқ ва охирига қадар курашарди”
Суперлиганинг 3-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Сўғдиёна" учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар устози Бахтиёр Ашурматов қатнашди.
- "Бугунги ўйин охирига қадар ҳис-ҳаяжонга тўла бўлди. Ҳар икки жамоа шиддатли ўйин намойиш этишди. Бош мураббий Улуғбек Бақоев футболчилик пайтида ҳам шундай тиришқоқ ва охирига қадар курашарди. Ўйиндан олдин шогирдларимга шуни бир неча бор таъкидладим. Муҳим бўлган уч очкони қўлга киритдик. Ўйин учун "Сўғдиёна” футболчиларига ҳам раҳмат айтаман. Улуғбек Бақоев шогирдлари охирига қадар кураш олиб боришди.
Бугун иккита бир-бирига муносиб рақиблар майдонда ҳаракат қилишди. Ўйлайманки бугунги ўйин стадионга келган мухлисларга манзур бўлди.
Ўйиннинг сўнгги дақиқаларида ҳаяжонларга бой бўлди. Бир киши кам бўлиб қолганига қарамай рақибларимиз охиригача курашишди.
Бу футбол – ҳакамлар ҳам инсон ва хатолардан холи эмас. Уларнинг ишларига баҳо берадиган қўмита бор.
Райевацнинг ўзига бўлган ишончи юқори бўлгани учун уни асосий таркибга қўйдим ва у ишончни оқлаб ғалабамизга муносиб ҳисса қўшди. Бамба борасида ҳам шундай фикр билдиришим мумкин. Умуман бугун бутун жамоа яхши ўйнади.
Клуб раҳбарларига жамоамиз номидан миннатдорчилик билдираман. Улар бизга керакли барча шароитларни яратиб беришмоқда. Уларнинг юзлари ёруғ бўлиши учун ҳам бугун ғалаба қозонишимиз шарт эди. Бундай шароитлар билан жамоамиз ўз олдига босқичма-босқич юқори мақсадларни қўйса бўлади.
Мухлисларимиз ҳам доимо бизни қўллаб-қувватлаб келишмоқда. Бунинг учун уларга ҳам миннатдорчилик изҳор этаман", - дейди Ашурматов. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди