20:03 / 14.03.2020
2 390

УЕФА терма жамоамизнинг Европа жамоаларига қарши ўйин ўтказишида ёрдам бермоқчи

УЕФА терма жамоамизнинг Европа жамоаларига қарши ўйин ўтказишида ёрдам бермоқчи
Аввал хабар берганимиздек кеча пойтахтимиздаги “Hilton” меҳмонхонасида “УЕФА ассист” лойиҳаси вакили Ева Паскуэ хоним билан матбуот анжумани ташкил этилди.

Учрашувда иштирок этган журналистлар Паскуэ хонимга “УЕФА ассист” лойиҳаси режасида Ўзбекистон ва Европа терма жамоалари ўртасида ўртоқлик ўйинларини ташкил этишда кўмаклашиш ҳам борлиги ҳақида савол билан мурожаат қилишди. У эса қуйидаги жавобни берди:

“Ҳа, албатта. Лойиҳа ўз номи билан кўмак беришни мақсад қилган. Ҳозирда Европада УЕФА Миллатлар лигаси турнири ташкил этилган ва унда айрим гуруҳларда 3 тадан терма жамоа жой олган. Шу боис ушбу терма жамоалар билан ўртоқлик ўйинлари ташкил қилишимиз мумкин. Бундан ташқари биз Ўзбекистоннинг турли ёшдаги терма жамоалари ва аёллар терма жамоаларини УЕФА шаъфелигида ўтадиган мусобақаларга таклиф қиламиз. У ерда жамоаларингиз ўзлари учун керакли тажрибаларни тўплашлари мумкин”.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » УЕФА терма жамоамизнинг Европа жамоаларига қарши ўйин ўтказишида ёрдам бермоқчи