Суперлига 3-тури доирасидаги "Пахтакор" - "Металлург" баҳсидан (4:1) кейин мезбонлар устози Шота Арвеладзе ўз фикрларини билдириб ўтди.
- Тўғрисини айтсам, 1-тайм менга маъқул келди. Чемпионлар Лигасини ҳам ҳисобга оладиган бўлсак, бугун бизда энг яхши илк бўлим бўлди. Ташкилий жиҳатдан, темп бўйича ҳам. Афсуски, 3:0дан кейин жамоа бироз ўзини йўқотиб қўйди. Бу менга ёқмайди ва бу жабҳада ишлаш керак.
Ўйин кутганимдан кўра очиқ тус олди. “Металлург”ни ҳимоявий ўйин намойиш этишини кутгандим. Сабаби, рақиб яхши ҳимояланади. Уларнинг 5 ҳимоячи билан ўйнашини тахмин қилган эдим. Бироқ, баҳс кўрсатдики, улар ҳам ҳужумга ўтишни хоҳлади ва ўйин анча очиқ тарзда ўтди. Мухлисларга ҳам учрашувни томоша қилиш қизиқ бўлган деган фикрдаман.
- Бугунги ҳисобдан келиб чиқадиган бўлсак, “Пахтакор” осон ғалабани қўлга киритди деб айтсак бўладими? Ёки “Металлург” кучсизланганми? Жамоа ўтган мавсум иккала ўйинда ҳам “Пахтакор”га етарлича қаршилик кўрсатганди.
- Ҳа, вазиятларимиз кўп бўлди. Ҳеч бир ўйин осон кечмайди. Ўша учрашувларда рақиблар яхши ҳимояланишган ва ўз дарвозаси ёнига чуқур кириб олишган эди. Бугун эса “Металлург” жуда фаол ўйин кўрсатди, олдинда анча очиқ ҳаракат қилишди. Бу эса бизга қарши ҳужумга ўтиш учун замин яратди. Эренни чиройли дебют голи билан табриклайман. Тўғри бу кичик тарих, лекин доимо ёқимли бўлган ҳолатдир. Унга, “Пахтакор” жамоаси ва мухлисларга шундай чиройли зафарларни тилаб қоламан. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди