13:10 / 15.03.2020
2 260

Равшан Эрматов УЕФА вакили билан учрашди. Бу қандай самара беради?

Равшан Эрматов УЕФА вакили билан учрашди. Бу қандай самара беради?
Бугунги кунда футболимизни янги босқичга олиб чиқиш борасида кўплаб ишлар олиб борилмоқда. Шу мақсадда 9-13 март кунлари УЕФА делегацияси юртимизга ташриф буюрган эди. Ташриф доирасида делегация вакиллари ЎФА ва ПФЛ фаолияти билан яқиндан танишиб, болалар футболи, ассоцация структураси, футболдаги маркетинг халқаро алоқалар бўйича ўз тажрибалари билан ўртоқлашди.

Куни кеча «Hilton» меҳмонхонасида ташриф якунларига бағишланган матбуот анжумани ташкил этилди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари ва ЎФА вице-президенти Равшан Эрматов, УЕФА халқаро алоқалар бошқармаси раҳбари Ева Паске журналистларни қизиқтирган саволларга жавоб берди.

«Бизнинг шиоримиз: «Сиз ҳаракат қилсангиз, УЕФА ҳам сизга ёрдам беради». Биз Танзания ва Кариб Ороллари каби футболи ривожланмаган мамлакатларга яқиндан ёрдам берганмиз. Бошқа давлатлар футболга у қадар эътибор беришмайди, ҳукуматингизнинг футболга қаратаётган эътибори бизни мамнун қилди, биз Ўзбекистон футболи билан яқиндан ҳамкорлик қилишга тайёрмиз», — деди Ева Паске. Бундан ташқари Ева хоним УЕФА Ўзбекистон миллий жамоаларига Европа жамоалари билан ўртоқлик ўйинлари ўтказишга ёрдамлашишини ҳам айтиб ўтди.

Равшан Эрматов футболимиздаги камчиликларга қуйидагича тўхталиб ўтар экан, бизнинг биринчи галдаги вазифамиз болалар ва аёллар футболини янги босқичга олиб чиқиш. Камчиликларни бартараф этар эканмиз 3 муҳим нарсага эътиборимизни қаратишимиз лозим:

1. Футбол майдонларининг инфратузилмасини яхшилаш;
2. Болалар футболини сифатли тўплар билан таъминлаш;
3. Мураббийлар ўқитиш тизимини янгилаш.

Шунингдек, трансляциялар сифатини яхшилаш, стадионларга мухлислар ташрифини ошириш асосий масалалардан бири. Футболнинг 99%ни мухлислар ташкил этади, мухлисларсиз бизнинг қилаётган ҳар бир ҳаракатимиз бекор, биз мухлислар учун ишлаймиз. 2021 йилда трансляцияларни HD форматга ўтказиш, Ўзбекистонга ВАР тизимини олиб келишни режалаштирганмиз, – деди ЎФА вице-президенти.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги
Матбуот хизмати

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Равшан Эрматов УЕФА вакили билан учрашди. Бу қандай самара беради?