Аралаш жанг санъатлари бўйича ҳаваскорлар ўртасида илк бор Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди.
"Ўзбекистон" спорт мажмуасида катталар ўртасида финал жанглари давом эттирилди.
Қуйида барча финал жангларининг натижалари билан танишинг:
52.2 кг вазн тоифасида Одил Сайфиддинов (Самарқанд) ва Ҳумоюншоҳ Зокиров (Навои) ўзаро қарама-қарши келди ва очколар ҳисобига кўра, навоийлик жангчи ғалабани қўлга киритди.
56.7 кг вазнда эса Беҳруз Исроилов (Тошкент) ҳамда Алимирзо Кенжаев (Бухоро) ўзаро тўқнаш келди ва жангда Кенжаев очколар ҳисобига кўра, зафар қучди.
61.2 кг вазн тоифасида Сухроббек Отажонов (Хоразм) ва Иззатбек Қодиров (Тошкент) қарама-қаршилигида Отажонов ҳакамларнинг қарорига кўра, ғалабани тантана қилди.
65.8 кг вазнда Фаррух Олимжонов (Навои) ва Феруз Усмонов (Тошкент) ўзаро жанг ўтказди ва Усмонов очколар эвазига чемпионликни қўлга киритди.
70.3 кг вазн тоифасида Шукрулло Рустамов (Андижон) ва Беҳруз Акбаров (Тошкент) қарама-қаршилигида тошкентлик жангчи очколар ҳисобига кўра, ғалаба қозонди.
77.1 кг вазнда эса Дониёр Усмонов (Навои) ва Азизжон Ғуломҳасанов (Самарқанд) ўртасидаги жангда ҳакамлар қарорига кўра, Усмонов чемпионликни қўлга киритди.
83.9 кг вазн тоифасида Ислом Балтаев (Тошкент) ва Сардор Ҳазратов (Навои) очколар ҳисобига кўра, Балтаев ғалабани қўлга киритди.
93 кг вазн тоифасида Дилшод Жабборов (Фарғона) ва Ҳусан Раҳимов (Тошкент) ўзаро қарама-қарши келди ва Раҳимов жангнинг дастлабки раундида техник нокаут эвазига зафар қучди.
120.2 кг вазн тоифасида Файзулло Муҳаммадов (Андижон) ва Шаҳзод Пўлатов (Бухоро) ўртасида жанг бўлиб ўтди. Жангнинг илк раундида Муҳаммадов бўғиш услуби эвазига рақибини енгди.
+ 120.2 кг вазн тоифасида Азатбек Асембаев (Қорақалпоғистон) ва Иҳтиёр Халмуратов (Тошкент вилояти) қарама-қаршилиги кузатилди ва дастлабки раундда Халмуратов техник нокаут эвазига ғалабани тантана қилди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди