Ўзбекистон Суперлигасининг 3-турида "Андижон" клуби ўз уйида "Навбаҳор"ни қабул қилди ва беллашув нурсиз дуранг билан якунига етди.
Учрашувдан сўнг, меҳмонлар устози Андрей Канчельскис ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Дерби бу дерби. Рақибимиз жиддий тайёргарлик кўргани билинди ва биз ҳам тайёрлангандик. Доимо дербилар қийин бўлган. Гол уришимиз ҳам мумкин эди, ўтказиб юборишимиз ҳам мумкин эди. Асосийси мухлисларга ёқадиган ўйин бўлди деб ўйлайман. Очколар керак эди, барчага очко керак. Бугун 2 очко йўқотдик. Агар гол уриб олганимизда, барчаси бошқача бўлар эди. Биринчи навбатда йигитларга хоҳиши, маъсулияти ва курашишганлиги учун раҳмат айтаман. Шу ўринда, ташриф буюриб, бизни қўллаб-қувватлаб турган мухлисларга ҳам алоҳида миннатдорчилик билдираман. Ҳақиқатдан ҳам улар бизга катта куч беришади ва бизнинг ҳақиқий 12-ўйинчимиз ҳисобланишади.
Мен 2 очко йўқотилган ўйинларнинг натижасидан норози бўламан. Биз ғалабага тайёргарлик кўргандик, аммо қайтариб айтаман бу дерби! Мен ўзимнинг дастлабки дербийимни ёдга олсам, бу шотланд дербиси бўлган ва унда қўлларини синдириб олишганди.
Матбуотдан, раҳбариятдан умуман барчадан қандай босим бўлишини яхши билиб турамиз. Бундай вазиятларда, бирор-бир футболчи психологик томондан синиб қолиши ҳам мумкин. Шундай жиҳатларни ҳисобга олсак, натижадан хурсанд эмасман, аммо йигитлардан мамнунман.
Айрим футболчиларда дербининг босимидан бироз довдираш, ўзини йўқотиб қўйиши кўринди. Бу дастлабки бўлимда яққол кўзга ташланди, аммо иккинчи бўлимда йигитлар ўзини қўлга олишди ва вазиятни ўнглашга ҳаракат қилишди. Бунга асосан, матбуот, газеталар, суҳбатларнинг дерби, дерби, дерби деган босими сабаб бўлди деб ўйлайман.
Коронавирус ҳақида нима дейиш мумкин? Албатта, мухлисларсиз майдонларда майдонга тушиш ёқимсиз. Барибир, биринчи ўринда инсон соғлиғи туради. Яхшиси келинг, эртанга қандай қарор қабул қилишлигини кутамиз.
Ҳа, мен Андижонда илк бор бўлишим ва бу ер менга ёқди. Стадион, меҳмонхона умуман барчаси аъло даражада, Агар майдонга яна бироз яхшироқ қарашганида нур устига аъло нур бўларди." - деди Канчельскис. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди