18:20 / 16.03.2020
2 562

Терма жамоалар ва клубларнинг ўртоқлик ўйинлари ҳамда машғулотлари ҳам тўхтатилди

Терма жамоалар ва клубларнинг ўртоқлик ўйинлари ҳамда машғулотлари ҳам тўхтатилди
2020 йил 16 март санасидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида режалаштирилган футбол бўйича барча мусобақалар вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.

Манбанинг маълум қилишича, ички мусобақалар билан бир қаторда турли ёшдаги терма жамоаларимизнинг режалаштирилган халқаро ўртоқлик ва расмий ўйинлари ҳамда ўқув-машғулот йиғинлари ҳам вақтинча қолдирилди.

Ишонамизки, коронавирус тарқалишига қарши профилактика мақсадида амалга оширилаётган бу каби чора-тадбирлар яхши самара беради ва ўзбекистонлик футбол мухлислари яқин вақт оралиғида яна катта футбол мусобақаларини кузатиш имконига эга бўлишади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Терма жамоалар ва клубларнинг ўртоқлик ўйинлари ҳамда машғулотлари ҳам тўхтатилди