13:41 / 17.03.2020
2 381

УЕФА Евро-2020 кўчирилиши эвазига клуб ва лигалардан €300 млн. олмоқчи

УЕФА Евро-2020 кўчирилиши эвазига клуб ва лигалардан €300 млн. олмоқчи
Фото: «Eurosport»
УЕФА ташкилоти Евро-2020 мусобақалари кўчирилиши бадалига клуб ва миллий лигалардан 275 млн. фунт стерлинг (302 млн. евро) талаб қилмоқда, деб хабар берди «REGNUM»га таяниб "Хабар" нашри.

Таъкидланишича, Европа чемпионатининг 2021 йилга кўчирилишини УЕФА ана шунчага баҳоламоқда. Ушбу талаб бугун, 17 март куни чемпионатни кўчириш масаласига бағишланган видеоконференцияда муҳокамага ташланиши айтилмоқда.

Агарда Евро-2020 янаги йилга кўчирилса, коронавирусга карантин тугаганидан сўнг, клублар миллий чемпионатлардаги жорий мавсумги ўйинларни охиригача етказиб қўйишади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » УЕФА Евро-2020 кўчирилиши эвазига клуб ва лигалардан €300 млн. олмоқчи