Ла лига. «Барса» йирик ғалабага эришди

  • 25 январь 2015, 00:09
  • 4 656
  • Спорт
  • Ла лига. «Барса» йирик ғалабага эришди

    "Барселона" клуби "Эльче"га қарши ўйинни ярим куч билан ўтказишига қарамай, ўта йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Энрике бу ўйинда Суарес, Алвес, Бускетс, Иньестага дам берди.

    Биринчи бўлимда ўйин темпи жуда паст бўлди. Месси томонидан амалга оширилган жарима зарбасини Пике голга айлантирди. Иккинчи бўлимда Неймарга нисбатан ишлатилган қўполлик натижасида белгиланган пенальтидан Месси ҳисобни 2:0га етказди.

    Шундан сўнг "Эльче" футболчиси Файсал Фажр иккинчи сариқ карточка туфайли майдонни тарк этди. Натижада каталонияликлар яна 4та гол уришди. Айниқса, ўйиннинг 69 ва 71-дақиқаларида Месси-Неймар тандеми томонидан урилган голлар чиройли чиқди. Бу ўйинда Месси 2та гол урди ва 3та голга муаллифлик қилди. Неймар ҳисобига эса 2та гол ва 2та ассистентлик ёзилди. Якуний ҳисоб - 0:6.

    "Барселона" ўз очколарини 47тага етказди ва "Реал"ни таъқиб этишда давом этади.

    Испания Ла лигаси, 20-тур
    Эльче – Барселона 0:6 (0:1, 0:5)
    Голлар
    : 0:1 – 35 Пике, 0:2 – 55, пенальти Месси, 0:3 – 69 Неймар, 0:4 – 71 Неймар, 0:5 – 88 Месси, 0:6 – 90 Педро.
    Эльче – Титонь, Пелегрин, Роко, Суарес, Сисма (Альбакар, 61), Фажр, Пашалич, Родригес, Ньигес (Коро, 82), Гонсалес (Ломбан, 70), Жонатас.
    Барселона – Браво, Бартра, Монтойя, Пике, Альба (Бускетс, 70), Хави (Роберто, 72), Маскерано (Адриано, 70), Рафинья, Педро, Неймар, Месси.
    Огоҳлантиришлар: Сисма (20), Ньигес (27), Пелегрин (35), Жонатас (40), Фажр (41), Маскерано (62), Альба (66), Ломбан (79).
    Четлатиш: Фажр (57).

    Манба: www.stadion.uz.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Ла лига. «Барса» йирик ғалабага эришди