20:20 / 22.03.2020
3 391

Златан Ибрагимович «Милан»ни тарк этишга қарор қилди. Сабаб ҳам аниқ

Златан Ибрагимович «Милан»ни тарк этишга қарор қилди. Сабаб ҳам аниқ
Швециялик ҳужумчи «Милан» 2020 йил ёзида тарк этади, деб ёзмоқда SportMediaset.

Златан айни дамда Швецияда. У Миланга қайтиши билан ўз қарори ҳақида агенти Мино Райола орқали клуб бош директори Иван Газидисга хабар қилади.

Ибрагимовичнинг бундай қарорга келишига «Милан»нинг футбол бўлими раҳбари Звонимир Бобаннинг истеъфога чиқарилган сабаб бўлган. Шунингдек, уни клубга таклиф этишда асосий аҳамият касб этган Паоло Мальдини ҳам «Милан»ни тарк этиши кутилмоқда. Айнан шу сабаблар туфайли Златан «Милан»да қолмасликка қарор қилган.

Аввалроқ 38 ёшли футболчининг 2020 йил ёзидаёқ фаолиятини якунлаши мумкинлиги ҳақида хабарлар пайдо бўлганди.
Жорий мавсум Ибра «Милан» сафида А Сериянинг 8 та ўйинида қатнашиб, 3 та гол урди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Златан Ибрагимович «Милан»ни тарк этишга қарор қилди. Сабаб ҳам аниқ