09:56 / 25.01.2015
5 303

Роналду 4та ўйиндан 12 ўйингача дисквалификация қилиниши мумкин

Роналду 4та ўйиндан 12 ўйингача дисквалификация қилиниши мумкин
"Кордоба" билан ўйинда рақиб футболчисининг юзига ургани учун майдондан четлатилган Криштиану Роналду 4 ўйиндан 12та ўйингача дисквалификация қилиниши мумкин. Бу ҳақда sport.es сайтига асосланиб sovsport.ru хабар тарқатди.

Эслатиб ўтамиз, ўйиннинг 82-дақиқасида ҳакам Роналдуга тўғридан тўғри қизил карточка кўрсатди. Жарима зарбаси ўйинга киритилганидан сўнг Роналдунинг оёғидан борган тўпни дарвозабон эгаллаб олди. Криштиану эса ёнида турган ҳимоячининг юзига урди. Шундан сўнг у бошқа ҳимоячининг юзига туртди.

"Реал" ушбу ўйинда 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди ва 48 очко билан пешқадамлик қилишда давом этмоқда. Роналду эса 28 очко билан Ла лига тўпурарлари орасида карвонбоши бўлиб турибди.

Манба: www.stadion.uz

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Спорт » Роналду 4та ўйиндан 12 ўйингача дисквалификация қилиниши мумкин