«Милан» ютқазишда давом этмоқда » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

«Милан» ютқазишда давом этмоқда

Спорт 25-01-2015, 10:29 888
«Милан» ютқазишда давом этмоқда

Италиянинг "Милан" жамоаси мағлубиятлар сериясини давом эттирмоқда. Бу сафар Инзаги шогирдлари "Лацио" майдонида 1:3 ҳисобида имкониятни бой беришди.

Ўйиннинг 4-дақиқасидаёқ Менез "Милан"ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Иккинчи бўлим бошида римликлар томонидан киритилган 2та гол миланликларни "синдирди". Ўйин тугашига яқин қарши ҳужумда Пароло ўзининг иккинчи, жамоасининг учинчи голини уришга муваффақ бўлди.

Ушбу мағлубиятдан кейин "Милан" 9-ўринда турибди. Бироқ эртага бошқа жамоалар ўз ўйинларини ўтказишганларидан кейин жамоа 12-13-ўринларга тушиб кетиши мумкин.

Италия А серияси
Лацио – Милан 3:1

Голлар: 0:1 – 4 Менез, 1:1 – 47 Пароло, 2:1 – 51 Клозе, 3:1 – 81 Пароло.
Лацио – Маркетти, Цана, де Врей (Маурисио, 69), Раду, Баста, Пароло, Биглия, Кандрева, Катальди, Маури, Клозе (Жоржевич, 74; Кейта, 83).
Милан – Лопес, Армеро, да Коста, Мексес, Абате, Бонавентура (Черчи, 52), Поли (Мунтари, 83), Монтоливо, ван Гинкел (Паццини, 55), Менез, Эл-Шаъравий.
Огоҳлантиришлар: Раду (2), да Коста (3), Поли (10), Биглия (35), Катальди (39), Армеро (43), Маури (90).
Четлатиш: Мексес (90).

Манба: www.stadion.uz.
loading...


Zamin.uz нинг Facebook’даги расмий саҳифасига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.