
Осиё Чемпионлар Лигаси иштирокичси ҳисобланган БААнинг "Ал Аҳли" клуби Бразилиянинг "Крузейро" клуби ҳужумкор ярим ҳимоячиси Эвертон Рибейрони ўз сафига қўшиб олди.
"Ал Аҳли" бразилиялик футболчининг 60% трансфер ҳуқуқи учун "Крузейро"га 9 млн евро тўлайди. Рибейронинг ўзи эса клубда йилига 4 млн евро амош олади.
Эслатиб ўтамиз, "Ал Аҳли" клуби Осиё Чемпионлар Лигаси-2015 гуруҳ босқичида Қаршининг "Насаф" клуби билан бир гуруҳда иштирок этади. "Ал Аҳли" таркибида Рибейродан ташқари, Карлос Муньос (Чили), Графите (Бразилия), Уго Виана (Португалия), Луис Хименес (Чили), Милан Радои (Румыния) каби легионерлар иштирок этади.
Таъкидлаш лозим, Эвертон Рибейро "Ал Аҳли"га ўтиш олдидан Италиянинг "Милан" клуби таклифини рад этган.
Манба: stadion.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар