19:27 / 26.03.2020
3 700

“Машъал”нинг нигериялик легионери: "Агар пулни ўйлаганимда Ўзбекистонга келмасдим"

“Машъал”нинг нигериялик легионери: "Агар пулни ўйлаганимда Ўзбекистонга келмасдим"
Муборакнинг “Машъал” жамоаси янги мавсум олдидан икки нафар африка қитъаси вакиллари билан шартнома имзолади.
Булар камерунлик Элла Кен Арманд ва нигериялик Ифеани Ифеани. Нигерия фуқароси бўлган Ифеани биринчи турда “Суғдиёна”га қарши кечган баҳсда асосий таркибда майдонга тушди ва чакки таассурот қолдирмади. Яқинда ушбу футболчи билан боғланиб клуб ҳақидаги фикрлари билан қизиқдик.

“Машъал” ажойиб клуб. Менга бу жамоа қизиқарли туюлди. Шунинг учун ҳозирда ижобий фикр билдиришим мумкин. Жамоа раҳбарлари, мураббийлари ва футболчилар ўртасидаги алоқа самимий эканлигини кўрдим. Аҳиллик ва ишонч бор жойда ўсиш кузатилади. Ушбу жамоанинг таклифини қабул қилишимнинг асосий сабаби клуб директори мени жамоасида кўришни истади. Агентларим Ўзбекистондан қизиқиш борлигини айтишди. Молиявий томонини ўйлаганим йўқ. Агарда пулни ўйлаганимда бу ерга келмасдим.

Ўзбекистонга келгунимга қадар чемпионат даражаси ва савияси паст деб ўйлардим. Лекин, кўриб вазият ва ҳолат буткул бошқача эканлигига гувоҳ бўлдим. Очиғи, жамоаларнинг ўзаро кураш олиб бориши, стадионларга кўплаб мухлисларни ташриф буюриши ҳайрон қолдирди.

Хориждаги аксарият учрашувлар бўш стадионларда ўтади. Чемпионатнинг очилиш ўйинида мураббий менга ишонч билдирди. Ҳаяжон ва босимни енгиб майдонга тушдим. Дебют ўйин мен учун муваффақиятли ўтди. “Бунёдкор” билан баҳсга тайёргарлик кўриш жараёнида жароҳат олдим, шу сабабли қолган ўйинларда иштирок этмадим. Ҳозир яхшиман”, - дейди Ифеани.

Абдулазиз Искандаров

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » “Машъал”нинг нигериялик легионери: "Агар пулни ўйлаганимда Ўзбекистонга келмасдим"