
Хабарингиз бор, "Энергетик-БГУ"нинг ўзбекистонлик ярим ҳимоячиси Жасурбек Яхшибоев Беларус чемпионати 1-турининг энг яхши футболчиси деб топилди.
"Мен учун жуда ёқимли. БАТЭ Европада барча биладиган клуб. Мен кўп йиллар давомида Чемпионлар Лигасини кўраман ва БАТЭнинг ўйинларини ҳам кузатганман. Бу юқори савиядаги жамоа. Биз БАТЭга ютқазамиз деб ўйлагандик. Сабаби, рақиб ўйинчиларининг даражаси бизникидан юқори. Аммо, бизда ғалаба қозониш иштиёқи кўпроқ эди. Балки, уларда бунинг акси бўлгандир.

Ўйлайманки, бу икки гол менга ишонч бағишлайди, курашувчанлик руҳимни кўтаради ва бундан ҳам кўпроқ гол уришим мумкин бўлади. БАТЭга қарши ўйинимизни барча кўрди. Энди бошқа жамоалар ҳам бизга қарши кўпроқ мотивацияга эга бўлишади. Бу эса мен ва "Энергетик-БГУ" учун осон бўлмайди.
Мен ушбу клубда, яхши ўйинчилар билан бирга ва яхши лигада ўйнаётганимдан мамнунман. Биринчи турда ҳаммаси ажойиб ўтди. Зўр атмосфера", - дейди Яхшибоев. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар