date
views 2 378

Модрич "Реал"га Россиядан футболчи харид қилишни маслаҳат берди

Модрич "Реал"га Россиядан футболчи харид қилишни маслаҳат берди
Defenca Central нашрининг хабарига кўра, "Реал" ЦСКА ярим ҳимоячиси Никола Влашичга қизиқиш билдирмоқда.
"Қаймоқранглилар" 34 ёшни қарши олган Лука Модричнинг ўрнига янги номзод қидиришяпти.

Хорватиялик футболчининг ўзи "армиячилар" ярим ҳимоячисини сотиб олишни Мадрид клубига маслаҳат берган.
Модрич ва Влашич терма жамоадаги ўйинлари орқали бир-бирларини яхши билишади.

Маълумот учун, Влашич РПЛнинг жорий мавсумида 22 та учрашув ўтказиб, 7 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Модрич "Реал"га Россиядан футболчи харид қилишни маслаҳат берди