2 753
“Андижон”нинг собиқ легионери Радосав Алексич: “Хомяков нима учун истеъфога чиқарилганини ўзи жуда яхши билади”
Жорий йилда катта мақсадларни олдига қўйган “Андижон” жамоаси қишки трансферлар вақтида хориждан Артём Литвяков, Димитро Зозуля ва бошқа футболчиларни таклиф қилди.
Умуман олганда жамоада ўтган мавсум ҳаракат қилган легионерлар Виталий Мирний, Радосав Алексич каби футболчиларнинг ўйинлари маҳаллий ишқибозларга манзур келди. Ўз ўрнида Александр Хомяков ҳам улар билан ўзаро яхши тил топишиб кетганини таъкидлаш жоиз. Биз бу борада Алексичнинг фикрлари билан қизиқдик.
“Мен ҳаммасидан ҳам мухлисларга юқори баҳо берган бўлардим. Менинг учун дунёдаги энг жонкуяр ва меҳрибон ишқибозлар ҳисобланади. Уларни асло унутмайман. Муваффақиятсизликлар, салбий жиҳатлар ҳақида фикр билдирмайман. Негаки, хотирамда фақат ёрқин лаҳзалар қолган. Жамоада молиявий томондан муаммо бўлганини яширмайман.
Хомяковни жамоадан кетгани ҳақида эшитдим. Сизга шуни айтишим мумкинки, у юқори савиядаги мураббий. Лекин, нима учун истеъфога чиқарилганини Хомяковнинг ўзи жуда яхши билади. Жамоада тўп тепган пайтларимда фақат пул билан боғлиқ қийинчиликлар юзага келди холос.
Андижонлик футбол мухлисларини соғиниб қоламан ва бир умр қалбимда сақлайман. Сизларни яхши кўраман. Коронавирус балосидан бутун дунё талафот кўрмоқда. Ўзбекистон бу касалликни тезда енгади деб умид қиламан. Жамоадошларимга соғлик тилайман”, - дейди болқонлик футболчи. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»