Хабар бериб ўтганимиздек, Одил Аҳмедов тез орада бошланиши кутилаётган Хитой Суперлигасида иштирокини давом эттириш учун чин юртига учиб кетган.
Одил Аҳмедов айнан коронавирус касаллиги бошланганида Хитойдан кетишга мажбур бўлди. Қизиғи шундаки, бу эпидемия бутун дунёни қамраб олган бир пайтда, у Хитойда деярли тугади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори бу ҳақда нима дейди?
Карантин ҳақида
Биз айнан шу касаллик туфайли чемпионатни тўхтатишга мажбур бўлган эдик. Хитойда барча нарсалар тўхтади. Якунда легионерларга жавоб берилди. Орада БААда машғулот ўтдик. Шундан кейин мен Ўзбекистонда бўлдим. Аммо якка тартибда машғулот қилишда давом этдим.
Айни пайтда уйда карантиндаман
Хитойга келганимга кўп бўлмади, биласиз, бошқа юрт вакиллари учун эшиклар ёпилди. Халк ва Оскар ҳам кеча сўнгги рейсга улгуришди. Мен эса индивидуал машғулот қилган ҳолда, уйда карантиндаман. Бу борада бош мураббийимиз махсус топшириқ берган. Кундалик машғулотлар, якка тартибда бўлса-да давом этяпти. Хитой чемпионатига апрель ойи сўнггида ёки май ойи бошларида старт берилиши кутиляпти.
Футболсиз ҳаёт...
Энг аввало соғлиқ. Футболсиз қийин, аммо барчамиз соғ омон бўлсаккина кўнгилга футбол сиғади. Шундай экан барча эътиборни карантин шартларига қаратишимиз керак.
Хитойда бошланган касаллик, бугун Ўзбекистонда
Мен ўз кўзим билан кўрдим. Хитойда ҳукумат раҳбарлари берган топшириқларни 1.5 млрд халққа эга юрт йўқ демай бажарди. Бу касалликка энг яхши даво, бу уйда ўтириш. Ҳозир Ўзбекистонда ҳам шу чора-тадбирлар йўлга қўйилди. Бунга шубҳасиз амал қилиш керак. Агар эртага ҳам ота-онамиз ёнимизда бўлишини истасак, эртага ҳам фарзандларимиз билан кўчаларни айланишни истасак, бугун уйда ўтирайлик. Мени оилам ҳам уйда ўтирибди, Сиз ҳам Ўзбекистон ҳукумати томонидан берилаётган топшириқларни бажаринг, сабр қилиб бу касалликни бирга енгамиз!
Уйда бўлинг! «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди
Хитой АҚШни «қизил чизиқлар»ни кесиб ўтишдан огоҳлантирди ва «душман эмас, ҳамкор» бўлишга чақирди
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?