
Фото: Google Images
ФИФА президенти Жанни Инфантино коронавирус туфайли юзага келган танаффус футболга қандай таъсир қилиши ҳақида фикр билдирди.
«Футбол қайтади ва бу амалга ошганда биз биргаликда қўрқинчли тушнинг ортда қолганини нишонлаймиз.
Бироқ бир жиҳатни сиз ҳам, мен ҳам билиб олишимиз керак: футбол коронавирусдан кейин буткул бошқача бўлади.
У янада ижтимоийроқ, янада бирлаштирувчи ва оммабоп бўлади. Футболнинг глобаллашуви ортади, у баландпарвозликдан қочиб самимийроқ бўлади. Бу одамгарчиликни ўргатади ва биз чин қадриятларга янада эътиборлироқ бўламиз», — дейди Инфантино.
3 апрель ҳолатига дунё бўйича коронавирус юқтириб олганлар сони 1 миллиондан ошиб кетди. 212 мингдан ортиқ киши вирусни енгиб ўтган бўлса, 53 мингдан зиёд қурбон берилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар