Фото: Goal
ПСЖ клуби ҳужумчи Неймарни «Барселона»га сотиб юбориши мумкин.
Diario Sport нашрининг хабар қилишича, парижликлар Неймарни ёзда сотиб юбориш ҳақида ўйламоқда. Шу билан бир қаторда ПСЖ мазкур келишувга «Барселона» ҳужумчиси Антуан Гризманнинг қўшилишини истаяпти.
Неймарни кетказиш орқали Париж клуби Килиан Мбаппени дунёнинг энг кўп маош оладиган футболчисига айлантиради. Шу орқали ПСЖ франциялик иқтидор эгасини жамоа сақлаб қолиш истагида.
Аввалроқ «Барселона» Гризманни сотиб юборишга тайёр экани хабар қилинганди. Шу орқали каталон клуби Неймарни ортга қайтармоқчи ва «Интер» марказий ҳужумчиси Лаутаро Мартинесни сотиб олмоқчи.
Неймар 2017 йилнинг ёзида 222 миллион евро эвазига «Барселона»дан ПСЖга йўл олганди. Ўтган ёзда бразилиялик футболчи собиқ жамоасига қайтишга уриниб кўрди, бироқ томонлар келишувга эриша олмаганди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»