21:44 / 05.04.2020
2 206

Ҳабибнинг мураббийи: Уайт UFC 249 бўлиб ўтадиган жойни маълум қилса, Фергюсонга қарши жанг бўлади

Ҳабибнинг мураббийи: Уайт UFC 249 бўлиб ўтадиган жойни маълум қилса, Фергюсонга қарши жанг бўлади
Фото: The Sun
Енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедовнинг мураббийи Хавьер Мендес UFC 249 кечасидан ўрин олган Тони Фергюсонга қарши жанг ўтказилиши мумкинлигини айтди.
Мураббийнинг таъкидлашича, UFC президенти Дэйна Уайт жанг жойини расман маълум қилса, россиялик яккакурашчи унда қатнашади.

«Жанг ҳали расман бекор қилинмади, шундай экан умид қиламанки, Дэйна Уайт яқин орада UFC 249 мусобақаси бўлиб ўтадиган жой номини маълум қилади. Ўшанда биз аввалги режамизга қайтамиз ва Тонига қарши жанг бўлиб ўтади. Агар бундай бўлмаса, у ҳолда тўқнашувни сентябрга кўчиришларини кутиб қоламан.

Ҳабиб мунтазам шуғулланмоқда, бироқ унинг машғулотлари мукаммалликдан йироқ. Карантин вақтида машғулот жараёнини олиб бориш жуда қийин
», — дейди Мендес.

1 апрель куни Нурмагомедов карантин сабаб Россияни тарк эта олмаслигини маълум қилган ва Фергюсонга қарши бўлиб ўтиши керак бўлган 18 апрель кунги жанг бекор бўлганди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ҳабибнинг мураббийи: Уайт UFC 249 бўлиб ўтадиган жойни маълум қилса, Фергюсонга қарши жанг бўлади