15:18 / 07.04.2020
1 579

БАА жамоасининг мураббийи бирорта ўйин ўтказмай истеъфога чиқарилди ва 540 минг евро ишлаб олди

БАА жамоасининг мураббийи бирорта ўйин ўтказмай истеъфога чиқарилди ва 540 минг евро ишлаб олди
БАА футбол ассоциацияси мамлакат миллий терма жамоаси бош мураббийи Иван Йовановични истеъфога чиқаришга қарор қилди. Бу ҳақда «Футболиум» каналида хабар қилинган.

Вазиятнинг қизиқ томони шундаки, мураббий терма жамоа бошқарувидаги уч ярим ойлик фаолияти давомида бирорта ҳам ўйин ўтказмаган. Аслида март ойида жаҳон чемпионати саралаши доирасида иккита баҳс бўлиши лозим эди, аммо коронавирус пандемияси туфайли учрашувлар муддати ортга сурилди. БАА футбол ассоциацияси эса мураббийни ишдан бўшатишга қарор қилди.

Аммо Йованович ўйин ўтказмаган бўлса ҳам шартнома бўйича 540 минг евро ишлаб олишга муваффақ бўлган. Энди БАА футбол ассоциацияси тўрт ой ичида янги мураббий топиши лозим.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » БАА жамоасининг мураббийи бирорта ўйин ўтказмай истеъфога чиқарилди ва 540 минг евро ишлаб олди