
Кеча Тожикистон чемпионатида 1-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Ҳамюртимиз Нодирбек Ибрагимов фаолият олиб борадиган "ЦСКА-Помир" жамоаси ўз майдонида Маъмур Икромов, Санжар Рихсибоев ва Андрей Сидоров тўп тепадиган "Хўжанд"ни қабул қилди.
Қизиқарли ва голларга бой тарзда кечган беллашувда меҳмонлар 3:1 ҳисобидаги ишончли ғалабани қўлга киритди. Эътиборлиси, "Хўжанд" жамоасининг илк голига айнан юртдошимиз Андрей Сидоров муаллифлик қилди. Бундан ташқари Сидоров яна бир голга ҳам ассистентлик қилди.
Шу тариқа, иқтидорли футболчи "ЦСКА-Помир" - "Хўжанд" (1:3) баҳсининг энг яхши футболчиси деб топилди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар