Фото: «Ростов» матбуот хизмати
«Ростов» клуби ва Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов Россиянинг Sportbox нашрига интервью берди.
— Элдор, футболсиз қийин эмасми?
— Қийин. Ноодатий ҳиссиётларни бошдан кечиряпман. Бунақасини тасаввур ҳам қилмагандим.
— Ростовдамисиз?
— Ҳа, турмуш ўртоғим билан.
— Изоляция қоидаларига амал қиляпсизми?
— Ҳа, уйда ўтирибмиз. Фақат озиқ-овқат дўконига чиқяпмиз.
— Шаҳарда вазият қандай?
— Менимча, ҳар ерда бўлгани каби. Фақат супермаркет ва дорихоналар ишлаяпти. Одамлар фақат уйи яқинига чиқмоқда.
— Нима деб ўйлайсиз, бу узоққа чўзиладими?
— Ундай бўлмайди деб умид қиламан. Бу тез орада тугайди ва ҳаммаси яхши бўлади.
— Уйда шуғулланяпсизми?
— Ҳа, турли машқларни бажаряпман, мушакларимга зўриқиш беряпман. Ҳар биримизга бу борада дастур ва жадвал берилган.
— Ортиқча вазн йиғишдан қўрқмайсизми?
— Йўқ, менда ҳар доим вазн билан ҳаммаси жойида бўлган. Ҳатто ортиқча икки кило йиғиб қолсам ҳам, уни йўқотиш муаммо эмас.
— Одатдагидек овқатланяпсизми?
— Ҳа.
— «Ростов»нинг бошқа вакиллари билан алоқада бўлиб турибсизми?
— Шундай деса ҳам бўлади. Шунингдек, Валерий Георгиевич (Карпин) билан ҳам. Агар бирор нимани сўрамоқчи бўлсам, унга қўнғироқ қилиб тушиш осон.
— Билишимча, PES 20 футбол симуляторини мунтазам ўйлаб турасиз, ҳатто РПЛ ўтказаётган мусобақада ҳам қатнашяпсиз...
— Бу жуда қизиқ-ку! Тўғри, менда ҳозирча у қадар ўхшамаяпти, чунки PES 13 ўйнашга ўрганиб қолганман. Улар ўртасида фарқ бор.
— ФИФА ҳам ўйнайсизми?
— Ҳа.
— Киберспортга анчадан бери қизиқасизми?
— Бир неч йил бўлиб қолди.
— Бўш вақтда яна нималар билан шуғулланяпсиз?
— Аёлим билан кино кўряпмиз, китоб ўқияпман, мусиқа тинглайман. Шу тариқа кун ўтмоқда.
— Ота-онангиз Ўзбекистонда яшайдими?
— Ҳа, жанубда, мен туғилиб ўсган Сурхондарё вилоятида.
— Улар ҳам карантиндами?
— Албатта, у ерда қоидалар Россияга қараганда анча қаттиқ. Улар билан мунтазам алоқадаман, ҳар куни қўнғироқ қиламан.
— Уйингизда ким овқат тайёрлайди?
— Одатда турмуш ўртоғим, бироқ мен ҳам бир нималар тайёрлашни биламан. Пазандалик — жуда қизиқ.
— Палов тайёрлай оласизми?
— Ҳозирча ўрганяпман. Бу кўринганидек осон иш эмас.
— Қайси овқатни тайёрлай оласиз?
— Сўнгги марта димлама қилдим. Бу қўй гўшти ва сабзавотлардан тайёрланадиган ўзбек таоми. Аёлимнинг айтишича, ёмон чиқмаган. Мен учун ёқимли бўлди.
— Мен ва бошқа кўплаб кишилар учун ўзбек ошхонасининг асосий таоми — бу палов. Оилангизда уни ким яхши тайёрроқ тайёрлайди?
— Кўпчилик. Одатда уни байрам кунлари, одам кўп тўпланган пайтда тайёрлашади.
— Жамоангиз Ростовда ноодатий тарзда йиғилиб турадими? Масалан, ресторан ёки табиат қўйнида?
— Жамоада яхши атмосфера ҳукмрон. Бўлиб туради, барча жамоа аъзолари йиғиламиз. Масалан, кимнингдир туғилган куни ёки қандайдир байрам баҳонасида.
— Ростовнинг машҳур қисқичбақаларини татиб кўрдингизми?
— Албатта.
— Ёқдими?
— Жуда. Айниқса ёқимли шериклар билан. Қаердалигини фарқи йўқ — Дон қирғоқларидами ёки ресторанда.
— Элдор, «Ростов»да энг хушчақчақ футболчи ким?
— Ўйлашимча, Хорен Байрамян. У ҳеч қачон нолимайди. Позитив йигит!
— Футболга қайтамиз. Карантиндан сўнг формага қайтиш учун қанча вақт талаб этилади?
— Ўйлашимча, бир ойча.
— Мавсумда ўз олдингизга қандай мақсадлар қўйгансиз?
— «Ростов» мусобақа жадвалида юқорироқ ўринни эгаллаши учун қўлимдан келган барча ишни қиламан. Шахсий истакларга келсак — Россия чемпионатининг энг яхши тўпурари бўлишни истайман. Менимча, бунинг учун имкониятлар сақланиб турибди.
— Яъни тўпурарлар пойгасида Дзюбани қувиб ўтиш имконияти борми?
— Албатта.
— Айтганча, нега пенальти тепмай қўйдингиз? Бунинг эвазига голлар сони янада кўпроқ бўлиши мумкин эди...
— «Ростов»да пенальти тепувчилар бор, бу борада тажрибали ўйинчилар. Бу ишни улар бажаради.
— Ўзбекистон терма жамоасидаги мақсадингиз?
— Жамоа билан Жаҳон Чемпионатига чиқишни ва яқин орада энг яхши тўпурар бўлишни хоҳлайман.
— Қайси ҳужумчига ўхшашни истардингиз?
— Ҳеч кимга. Мен ўзлигимча қолмоқчиман. Агар қайси футболчиларнинг ўйини ёқишини назарда тутган бўлсангиз, булар: Дрогба ва Фернандо Торрес.
— Ўтган давр ўзбек футболчиларидан кимларни ажратиб кўрсатасиз?
— Миржалол Қосимовни. У бизнинг афсона.
— Жорий мавсумдаги энг ёрқин ўйинингиз?
— Менимча, «Спартак» жамоасига қарши сафар ўйини (1:4 ҳисобида «Ростов» фойдасига ҳал бўлган ўйинда Элдор самарали узатма муаллифига айланганди).
— Фаолиятингиздаги энг чиройли гол-чи?
— Ўзбекистон чемпионатида «Насаф» дарвозасига урган голим. Ўшанда «Бунёдкор» билан 1:0 ҳисобида ғалаба қозонгандик.
— Ҳаётингиздаги энг муҳим шахс ким?
— Отам. Усиз бу даражага ета олмасдим. У менинг тарбиямда муҳим рол ўйнаган.
— Ёқтирган фаслингиз?
— Баҳор.
— У Россия ва Ўзбекистонда ҳар хилми?
— Қаердалигига боғлиқ. Агар Ростов билан солиштирса, жуда ўхшаш.
— Нималарни орзу қиласиз?
— Футолда Жаҳон Чемпионатида тўп суриш, шахсий ҳаётда эса ота бўлиш ва фарзанд тарбиялаш. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»