Тошкентнинг "Ҳумо" хоккей клуби етакчиларидан Артём Воронин (16 гол ва 25 ассистентлик) "Матч ТВ"га катта интервью берди. Қуйида ушбу суҳбатни тўлиқ ҳолатда ҳавола этамиз.
- Клуб келгуси мавсумни ўтказиб юбориши ҳақидаги гаплар 5 кун олдин урчиган эди. Бу биринчи навбатда, пандемия боис чегаралар ёпилгани билан боғлиқ. Шу боис клубда жиддий муаммолар бор эди. Бизга бу ҳақда кеча айтишган эди. Бугун эса расмий хабар чиқди (интервью 17 апрелда олинган, таҳририят). Бир томондан ҳаммаси ўз-ўзидан содир бўлди, аммо биз учун ҳам кутилмаган бўлмади.
"Ҳумо" плей-оффнинг сўнгги ўйинларини ўз майдонида эмас, Воскресенскда, мухлисларсиз ўтазди. Кубок баҳслари тўхтатилгач, бизга ҳам уйга боришга рухсат беришди. Аниқки, мен Москвада қолдим, аммо оиламни Ўзбекистондан олиб келиш борасида муаммолар бўлди. Шукурки, бу муаммолар ҳал қилинди.
- Муаммо фақат чегаралар билан боғлиқми?
- Ҳа, рафиқам ҳам Тошкентдан кета олмади. Мунтазам рейслар тўхтатилди. Аммо, "Аэрофлот" кунига бир мартадан чартер рейсларни амалга ошириб, россияликларни олиб келди. Яхшики, барчаси яхшилик билан тугади. Клуб ҳам бу борада катта ёрдам берди. Агар, кимнингдир оиласи Тошкентдан кета олмай қолган тақдирда, "Ҳумо" улар учун ғамҳўрлик қилишни ўз гарданига олди. Шукур, вазият бунга қадар етиб бормади. Ўзбекистондаги вазият бизникига қараганда қаттиқроқ. Одамларнинг кўчага чиқмаслиги учун барча чоралар кўрилган.
- Шахсий қарашингизга кўра, "Ҳумо" фақат бир йилга хоккейни тарк этдими ёки бу пауза узоқ давим этиши мумкинми?
- Барчаси айнан эпидемия боис рўй берди. Ўйлашимча, фақат бир йил, аммо клуб ҳомийлари бу вазиятда ўзларини қандай тутишини олдиндан айта олмайман. Клуб бир йилдан сўнг КХЛга ўтишни истаган эди. Эҳтимол, яна ВХЛдан бошлашга тўғри келар. Режалар катта эди.
- Шартномангиз 1 йилга мўлжалланган эдими?
- Ҳа, қолган барча хоккейчиларники сингари. Шундай экан, бу борада муаммо йўқ. Ҳозир барча йигитлар ўзларига янги жамоа излашмоқда. Тошкентдан катта хоккей кетаётгани аламли. Чунки бу шаҳар жуда ҳам ажойиб. Менга бу ерда яшаш, ўйнаш жуда ёқди. Нафақат хоккейчилар, мухлислар ҳам йўқотишди. Улар аллақчон бу спорт турини ёқтириб қолишган эди.
- Тошкентда ҳақиқатдан ҳам шундай кучли мухлислик қилишадими?
- Ҳа, таққослай оламан. Мен ўйнаган "Спартак"да ҳам мухлислар шундай фол эди. КХЛ ва ВХЛдаги аксарият шаҳарларда мухлислар шунчаки хоккей томоша қилиш учун келишади, трибуналар сокин. Тошкентда эса биз катта қўллаб-қувватлашга эга эдик. Томошабинлар сони бўйича рекордлар ўрнатилди. Мухлислар турли баннерлар тайёрлаб келишар, ҳар хил қичқириқлар орқали бизни қўллашар эди. Худди МХЛ (NHL)даги сингари. Ўйиндан сўнг улар бизни кутиб туришар... Шу боис, мавсумнинг иккинчи қисмини ишончли тарзда ўтказдик. Уйда деярли мағлуб бўлмадик.
- Тошкентда кўплаб дастхат қолдирдингизми?
- Жуда! Бошида бундай бўлгани йўқ. Россиядан ўйинчилар келибди, улардан дастхат олайлик деган маънода эмас. Аввало, жамоа тузиб олиш керак эди. Кейин ғалаба қозонишни бошладик. Инсонларнинг юрагига кира олдик. Томошабинлар бизнинг исмимизни ёддан билишар эди. Уй учрашувларидан сўнг кўплаб мухлислар бизни кутиб, дастхат олишар эди.
- Олдиндаги режаларингиз қандай?
- Клублардан таклифлар бор, аммо кўп деб айта олмайман. Ҳали вақт бор. Номларни келтира олмайман. Умид қиламанки, фаолиятим яхши бўлади.
- КХЛга қайтишни истармидингиз ёки ВХЛ даражаси ҳам жиддий деб ўйлайсизми?
- Яшириб ўтирмайман, мамнуният билан элитага қайтган бўлар эдим. Аммо ВХЛдаги таклифларни кўриб чиқаман. Чунки, Тошкентда менга шундай қизиқарли таклиф бор эди... КХЛдаги барча хоккейчиларда ҳам бундай шароит мавжуд эмас. ВХЛнинг топ-клубларидаги шароитлар элитадаги шароитлардан кам эмас. Қолаверса, шаҳар менинг оиламга ҳам қулай бўлиши лозим. Яна, "Ҳумо"да ҳужумчи сифатида ўзимни кўрсатишга эришиш учун кўп вақтга эга бўлдим.
- ВХЛдаги ажойиб статистика КХЛга ўтиш учун кўприк вазифасини ўтаб бера оладими?
- Умид қиламанки, КХЛ скаутлари "Ҳумо" хоккейчиларини кузатиб боришган. Зеро "YouTube" орқали барча маълумотларни топиш мумкин. Нафақат, статистика, хоккейчининг турли вазиятларда ўзини қандай тутганини кузатиш мумкин. Айниқса, ҳозир айнан шундай таҳлилларнинг айни вақти. Ўзим ҳам ВХЛда ҳам кучли хоккейчилар кўп деб ўйлайман. Масалан, Максим Кицин мавсум давомида 69 очко (30+39) жамғарди. Кўрамиз, нима бўлишни. ВХЛда ўйнаганимдан афсусланмайман. Йигитлар билан биргаликда яхши ишладик.
- Хоккей мухлисларига нима дейсиз?
- Мен табиатан оптимистман ва барчаси яхши бўлишига ишонаман. Мухлисларга ҳам шуни тилаб қоламан. Ҳозир ўзим ҳам мухлисман. Ҳозир телевизор орқали хоккей ёки қайсидир спорт тадбирини кўришни истаётганингизни биламан. Аммо эҳтиёт чораларини кўриш керак. Ҳозир бу энг муҳим нарса. "Адмирал" ва "Ҳумо"дан сўнг яна қайсидир клуб бундан жабр чекиши мумкин.
Умид қиламанки, жамоалар бу вазиятдан чиқиб кета олишади. Келгуси чемпионатни ҳам бошлаймиз. Ҳеч бўлмаганда, ички чемпионат. Жаҳонда коронавирус билан боғлиқ вазият жиддий. Муҳими — инсонлар ҳаётини сақлаб қолиш. Кейин ҳаммаси ўз жойига тушади. Янги куч билан, балки, бу бундан ҳам қизиқарли бўлар. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас