Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Любинко Друлович ўз олдига қўйилган вазифани уддалай олмагани хафсаламизни пир қилганди. Зеро, унинг бошчилигидаги жамоамизнинг Олимпиада мусобақасига йўлланма олишига ишонгандик. Лекин биз ўйлаган режа амалга ошмади.
Ўз-ўзидан Друлович ҳам вазифа бажарилмаганидан кейин истеъфога чиқарилди. Орадан эса маълум фурсат ўтди. Табиийки, мураббий танқидларга учради. Бу вақт давомида эса унинг бошчилигидаги терма жамоамизда муҳит яхши бўлмаганлиги ҳақида ҳам фикрлар билдирилди.
Сербиялик мутахассис эса ўтган вақт давомида юртимиздаги ишини янада яхшироқ таҳлил қилган бўлса ажаб эмас. Ўтган вақт давомида эса бизни унга берадиган саволларимиз тўпланиб қолганди. Шу мақсадда мутахассис билан боғланишга эришдик. Ўз навбатида Любинко Друлович сайтимиз учун вақт ажратишга рози бўлган ҳолда Ўзбекистондаги фаолияти, терма жамоамизнинг нега Олимпиадага чиқа олмагани, кимдан кечирим сўрагани, жамоадаги муҳит ва яна бир қанча масалаларда ўз фикрларини билдирди.
Тез орада Друлович ҳақидаги мақолани сайтимиз орқали ҳукмингизга ҳавола этамиз. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас