Анзур Исмоилов: «Ёрдамим керак бўлса, Ўзбекистон терма жамоасига қайтишга тайёрман»

Фото: FC «Локомотив»
«Пахтакор» клуби ҳимоячиси Анзур Исмоилов «Тезкор студия» дастурида Ўзбекистон терма жамоасига қайтишга тайёр эканини билдирди.
«Яқинда терма жамоа устози Вадим Абрамов ёнимга келиб Япония ва Жанубий Кореяга қарши ўйинлар бўлиб қолса, юқори қаватда ўйнайдиган ҳимоячига эҳтиёж бўлишини ва ёрдамим кераклигини айтди. Мен эса агар ёрдамим керак бўлса қайтишга тайёрлигимни айтдим. Фойдам тегадиган бўлса, терма жамоага қайтишга тайёрман», — дейди Исмоилов.
Эслатиб ўтамиз, 2019 йилнинг сентябрь ойида Исмоилов терма жамоадаги фаолиятини якунлашини маълум қилган эди.
Маълумот учун, Анзур миллий жамоада 104 та учрашувда майдонга тушиб, 3 та голга муаллифлик қилган.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!«Пахтакор» клуби ҳимоячиси Анзур Исмоилов «Тезкор студия» дастурида Ўзбекистон терма жамоасига қайтишга тайёр эканини билдирди.
«Яқинда терма жамоа устози Вадим Абрамов ёнимга келиб Япония ва Жанубий Кореяга қарши ўйинлар бўлиб қолса, юқори қаватда ўйнайдиган ҳимоячига эҳтиёж бўлишини ва ёрдамим кераклигини айтди. Мен эса агар ёрдамим керак бўлса қайтишга тайёрлигимни айтдим. Фойдам тегадиган бўлса, терма жамоага қайтишга тайёрман», — дейди Исмоилов.
Эслатиб ўтамиз, 2019 йилнинг сентябрь ойида Исмоилов терма жамоадаги фаолиятини якунлашини маълум қилган эди.
Маълумот учун, Анзур миллий жамоада 104 та учрашувда майдонга тушиб, 3 та голга муаллифлик қилган.
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг































Изоҳлар 0
…