21:45 / 19.04.2020
2 432

Европа Чемпионлар Лигаси 7 августда қайтадан бошланади. Ўйинлар ҳар уч кунда ўтказилади

Европа Чемпионлар Лигаси 7 августда қайтадан бошланади. Ўйинлар ҳар уч кунда ўтказилади
Фото: УЕФА
Коронавирус пандемияси сабаб тўхтаб қолган Европа Чемпионлар Лигаси ва Европа Лигаси ўйинлари қайта бошланиш вақти маълум бўлди.
Sky Sport Italia нашрининг хабар қилишича, Европа Лигаси баҳсларини 2-3 август кунлари қайта бошлаш режалаштирилмоқда. Чемпионлар Лигаси эса 7 ва 8 август кунидан бошлаб давом этади. Шунингдек, ҳар уч кунда битта ўйин ўтказилади.

Аввалроқ УЕФА Чемпионлар Лигаси финалини 29 августда ўтказиш ниятида экани хабар қилинганди.

Айни пайтга келиб коронавируснинг кенг тарқалиши сабаб дунёдаги барча спорт мусобақалари бекор қилинмоқда ёки қолдириляпти. Ўтган йил охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида бошланган инфекция ҳозирга келиб 2,3 миллиондан зиёд кишида аниқланди. 160 мингдан ошиқ ўлим ҳолати қайд этилган, шу билан бирга 610 минг нафарга яқин одам вирусни енгиб ўтган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Европа Чемпионлар Лигаси 7 августда қайтадан бошланади. Ўйинлар ҳар уч кунда ўтказилади