
Фото: Ла Лига
Ла Лига раҳбарияти, Испания футбол федерацияси (RFEF) ва Спорт Олий кенгаши (CSD) Испания чемпионатининг жорий мавсумини якунлаб қўйиш бўйича келишиб олди, дея хабар қилмоқда Marca.
Таъкидланишича, 18 апрель куни CSD президенти Ирен Лосано, RFEF раҳбари Луис Рубиалес ва Ла Лига президенти Хавьер Тебас ўртасида учрашув бўлиб ўтган. Саккиз соат давом этган мажлисда томонлар Примера жорий мавсумини охиригача якунлаб қўйиш ва муддатидан аввал тўхтатмаслик қарорига келган.
Маълумот учун: Испания чемпионатида 27 та тур ўйинлари бўлиб ўтган. Мусобақа жадвалида «Барселона» 58 очко тўплаган ҳолда пешқадам бўлиб турибди, ундан икки очко кам тўплаган «Реал» кейинги поғонадан ўрин олган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар