21:33 / 20.04.2020
2 324

Андрей Канчельскис: Элдор Шомуродов ҳам таваккал қилса бўлади

Андрей Канчельскис: Элдор Шомуродов ҳам таваккал қилса бўлади
Наманганнинг “Навбаҳор” жамоаси бош мураббийи Андрей Канчельскис бир неча кун аввал Россиянинг “Спорт-Экспресс” нашрига интервью берди. Журналист мутахассисга шундай савол берди:

- Ўтган йилнинг ёзида маҳоратли ҳужумчи Фёдор Чаловнинг ЦСКАдан “Кристал Пэлас” таркибига қўшилишига бир баҳя қолганди. Сизнингча, у Англияда ўйнаб кета олармиди?
- “Кристал Пэлас” Лондоннинг бой анъаналарга эга бўлган клубларидан бири. Ушбу жамоада Рой Хожсон бош мураббий сифатида фаолият олиб бормоқда ва унинг таркибидан маҳоратли футболчилар жой олишган. Фёдорнинг ўрнида бўлганимда, ўша трансферни амалга ошириш учун қўлдан келганича ҳаракат қилардим. Ахир ЦСКА ва АПЛ турлича олам.

Ўз вақтида мен ҳам таваккалга қўл урганман. Ахир, “Шахтёр”да ўзимни жуда яхши ҳис қилардим. Ўшанда Донецкда 2 хонали квартирам бор эди ва менга “Волга” автомобили беришганди. Шунингдек, МЮдагига қараганда, “Шахтёр”да кўпроқ маош олардим. Шундай бўлса-да, таваккал қилишга аҳд қилдим ва бу ишим ўзини оқлади.

– “Ростов” жамоасига ажойиб тарзда мослашиб олган ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродов ҳам таваккалга қўл урса бўладими?
- Бўлмасам-чи? Элдор Шомуродов яхши ўйин намойиш эта оладиган футболчи. Шунинг учун у ҳам таваккал қилиб, бошқа чемпионатларда ўзини синаб кўрса бўлади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Андрей Канчельскис: Элдор Шомуродов ҳам таваккал қилса бўлади