ЎФA Медиа бўлими “Савол йўлланг!” лойиҳасини йўлга қўйди. Ушбу лойиҳа доирасида ташкилот биринчи вице-президенти Равшан Эрматов мухлислар йўллаган саволларнинг энг сараларига жавоб берди.
– Терма жамоамиз қачон кучлироқ рақиблар билан Тошкентда ўйнайди? (boburbekmuxiddinov)
– Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳозирда жаҳон чемпионати саралаш турнирида қатнашмоқда. Тайёргарлик эса бош мураббийнинг режасидан келиб чиқиб олиб борилади. Терма жамоамиз бош мураббийи Вадим Абрамов расмий ўйиндаги бўлажак рақибдан келиб чиқиб, биз учун фойдали бўлиши кутилаётган рақибни танлайди ва бизга мурожаат қилади. Ўз навбатида ЎФА раҳбарияти ва халқаро алоқалар бўлими унинг танлаган жамоаси билан музокалар ўтказамиз.
– Нега миллий терма жамоа бош мураббийи бир вақтнинг ўзида иккита жамоада ишлайди? (manunited_1)
– “Бунёдкор” клуби ўзбек футболида бугунги кунда жуда катта ўрин тутади. Биласиз, турли ёшдаги терма жамоаларимизга “Бунёдкор” академияси кўплаб истеъдодли футболчиларни тарбиялаб берди. Вадим Абрамов ассоциация билан шартнома тузаётган пайтда бу масалани кўтаргандик. Мураббий қийин вазиятда клубни ташлаб кетмаслиги, терма жамоадаги ишини приоритет масала деб билишини маълум қилди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас