10:39 / 22.04.2020
2 577

Шомуродовнинг устози "Локомотив" билан музокаралар ўтказмоқда

Шомуродовнинг устози "Локомотив" билан музокаралар ўтказмоқда
"Ростов" клуби бош мураббийи Валерий Карпин фаолиятини "Локомотив" Москвада давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Tuttomercatoweb нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, 51 ёшли мутахассис бир неча ҳафтадан буён “темирйўлчилар” билан музокаралар олиб бормоқда. Ҳозирча томонлар келишувга эришганича йўқ.

Бундан аввалроқ, “Локомотив”нинг амалдаги бош мураббийи Юрий Сёмин жамоа бош директори Василий Кикнадзе билан келиша олмаётгани сабабли мавсум якунлангач жамоада кетиши ҳақида хабарлар тарқалган эди.

22-турдан сўнг “Ростов” РПЛ мусобақа жадвалида 4-ўринда бормоқда. “Локомотив” эса жадвалнинг 2-поғонасидан жой олган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Шомуродовнинг устози "Локомотив" билан музокаралар ўтказмоқда