date
views 5 514

Маскерано: "Барселона" дарвозасига пенальти бўлмаганди, мен қоидани бузмадим"

Маскерано: "Барселона" дарвозасига пенальти бўлмаганди, мен қоидани бузмадим"

"Барселона" ҳимоячиси Хавьер Маскерано Испания кубогида "Атлетико"га қарши учрашув ҳаками адашганлиги ва каталонияликлар дарвозасига пенальти нотўғри белгиланганини билдирди.

"Биринчидан, бу жарима майдони ташқарисида эди. Иккинчидан, мен қоидани бузмаган эдим. Аммо мен хотиржамман, бу футбол, рақиб билан тўқнашувлар бўлиб туради.

Уларнинг биринчи дақиқадаги голига келсак, бу бизнинг хатоларимиз эмас, кўпроқ Фернандо Торреснинг хизмати бўлди", - дейди Маскерано.

Эслатиб ўтамиз, учрашувда "Барселона" 3:2 ҳисобида ғалаба қозониб, ярим финалга йўл олди.

Манба: stadion.uz
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Маскерано: "Барселона" дарвозасига пенальти бўлмаганди, мен қоидани бузмадим"