22:26 / 25.04.2020
3 595

Азиз Ҳайдаров: Гаровда Вадим Абрамовни ютиб «Аш-Шабоб»га йўл олганман

Азиз Ҳайдаров: Гаровда Вадим Абрамовни ютиб «Аш-Шабоб»га йўл олганман
Ўзбекистон терма жамоасининг собиқ ярим ҳимоячиси Азиз Ҳайдаров «Тезкор Студия» дастурида БААнинг «Аш-Шабоб» клубига йўл олиши тарихини сўзлаб берди.

«Қатар—2011 мусобақаси пайтида Ўзбекистон терма жамоасининг кўплаб футболчиларига чет мамлакатлардан таклифлар бўлган. Ўша вақтда «Бунёдкор»да ўйнардим, айни мавсум бошланиш арафасида Анзур Исмоилов иккимизга Хитойдан таклиф келди. Анзур ўша вақтда кетишга қарор қилган, мен эса яна ярим йил «Бунёдкор»да ҳаракат қилдим ва ундан кейин БААга кетдим.

«Аш-Шабоб»га йўл олишимнинг жуда қизиқарли тарихи бор. Таклиф тушган пайти терма жамоа билан Австрия йиғинида эдик. Вадим Абрамов ёнимга келиб «Шабоб»га эмас «Ростов»га ўтишимни маслаҳат берди. Ўша вақтда келажагим борасида ўйлаб юрардим. Уйдагилар БААга кетишимни хоҳлаётганди.

Йиғин вақтида Абрамов билан гаров бойладик, мураббий майдон марказидан дарвоза тўсини ёки устунини мўлжалга олишимни айтди: «Агар тўп тегса «Ал-Шабоб»га кетасан, агар тегмаса «Ростов» таклифини қабул қиласан», деди. Мен бунга рози бўлдим, тепган тўпим дарвоза устунига теккан ва шу тариқа «Аш-Шабоб»га кетганман
», — дейди Ҳайдаров.

Маълумот учун, Ҳайдаров 2011—2017 йиллар мобайнида БААнинг «Аш-Шабоб» жамоасида ўйнаган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Азиз Ҳайдаров: Гаровда Вадим Абрамовни ютиб «Аш-Шабоб»га йўл олганман