Фото: Getty Images
UFC президенти Дэйна Уайт коронавирус пандемияси сабаб бекор бўлган Ҳабиб Нурмагомедов ва Тони Фергюсон ўртасидаги жанг ҳақида фикр билдирди.
«Коронавирус билан боғлиқ ҳолат нималарга олиб келгани барчага маълум. Барчаси энди бошланган пайтда, қандайдир ўзгариш киритиш кифоя эди, бироқ эртаси куни вазият буткул ўзгариб кетарди.
Эрталаб турасан, қоидалар эса бошқа. Нурмагомедов ҳам шундай вазиятда қолди ва Россияга қайтишга мажбур бўлди. У буни хоҳламаганди ва бу Ҳабибнинг танлови эмас, аммо шундай бўлиб қолди. Бу ерда ҳеч ким айбдор эмас.
Мусобақага тайёрланиш жараёнида барчамиздан хато ўтди. Сабаби биз фолбин эмасмиз ва кейинчалик нималар бўлиши билолмасдик», — дейди Уайт.
Эслатиб ўтамиз, UFC 249 мусобақаси 18 апрель куни Нью-Йоркда бўлиб ўтиши режалаштирилган ва унга кўра, асосий жанг енгил вазн чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов ва Тони Фергюсон ўртасида бўлиб ўтиши керак эди. Аммо Ҳабиб Россиядаги карантин сабаб мусобақада иштирок этолмайдиган бўлди ва унинг ўрнини Жастин Гетжи эгаллади.
UFC 249 мусобақаси 9 май куни Флорида штатидаги Жексонвилл шаҳрида бўлиб ўтади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас