Криштиану Роналду: «Ишончим комил, биз чемпион бўламиз» » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Криштиану Роналду: «Ишончим комил, биз чемпион бўламиз»

Спорт 9-02-2015, 17:14 940
Криштиану Роналду: «Ишончим комил, биз чемпион бўламиз»

«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду Ла лиганинг 22-тури доирасида бўлиб ўтган «Атлетико»га қарши ўйин (0:4) борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Реал»нинг 0:4 ҳисобида ютқазишга ҳаққи йўқ. Бу ўйинда ҳеч нарсани қойиллата олмадик. Биз руҳий ва жисмоний жиҳатдан яхши формада эмасдик. Баҳона қилмоқчи эмасман, биз хатога йўл қўйдик.

Биз барча жиҳатлар бўйича ёмон ўйнадик. Зудлик билан бу кунни унутишимиз лозим. Ушбу мағлубиятдан сабоқ чиқаришимиз керак. Мусобақа жадвалида пешқадам сифатида қоламиз, аммо охиригача курашишимиз керак. Агар "Барселона" ўз ўйинида ғалаба қозонса, фарқ 1 очкогача қисқаради.

«Реал» «Атлетико»дан анча кучли. Ишончим комил, биз яна чемпионликни қўлга киритамиз. Уч йил аввал "Барселона"га 0:5 ҳисобида ютқазгандик, аммо биз 3 очко йўқотдик, 4 очко эмас. Бугун ҳам шундай бўлди», – дейди Роналду.

Манба: www.stadion.uz


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.