Фото: AFP
Оғир атлетика бўйича Рио—2016 Олимпиадаси чемпиони Руслан Нурудинов антидопинг қоидаларини бузганлиги сабаб икки йилга дисквалификация қилинди. Бу ҳақда Халқаро оғир атлетика федерацияси (IWF) маълум қилди.
Ўзбекистонлик спортчининг 2012 йилги Лондон Олимпиадасидаги қон таҳлилидан тақиқланган туринабол моддаси топилгани сабаб 2019 йилнинг май ойида Спорт арбитраж суди Нурудиновни антидопинг қоидаларини бузганликда айбдор деб топган.
IWF расмий сайтида маълум қилинишича, дисквалификация 2018 йилнинг 18 декабридан 2020 йилнинг 17 декабрига қадар бўлган муддатни ўз ичига олади.
Эслатиб ўтамиз, 2018 йилнинг декабрь ойида Лондон Олимпиадасидаги допинг таҳлиллари натижасида беш нафар оғир атлетикачи, шу жумладан Руслан Нурудинов ҳам спортдан четлатилиши ҳақида хабар қилинганди.
Нурудинов Лондондаги Олимпия ўйинларида 105 килограмм вазн тоифасида тўртинчи ўринни қўлга киритган. 2016 йилги ўйинларда силтаб кўтаришда Олимпия рекордини (237 кг) қайд этган ҳолда, олтин медалга эга чиққанди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»