00:05 / 01.05.2020
3 053

Бокс бўйича собиқ жаҳон чемпиони 3 йилга озодликдан маҳрум этилди

Бокс бўйича собиқ жаҳон чемпиони 3 йилга озодликдан маҳрум этилди
Фото: Getty Images
Бокснинг WBA версияси бўйича собиқ жаҳон чемпиони, германиялик Феликс Штурм солиқ тўлашдан бўйин товлагани учун 3 йилга озодликдан маҳрум этилди. Бу ҳақда Süddeutsche Zeitung нашри хабар берди.

Нашр маълумотларига кўра, 41 ёшлфи Штурм 1 млн евролик солиқни тўлашдан бўйин товлаган, ваҳоланки унга дастлаб 5,8 млн еврони яшириш айблови илгари сурилган.
Боксчи 2019 йил апрелда қўлга олинган, бироқ 8 ой ҳибсда ушлаб турилгандан кейин 300 минг евро гаров пули ва муайян шартлар эвазига озодликка чиқарилган.

Штурм WBA чемпиони камарини 2006 йил мартда самоалик Марсело Масога қарши жангда қўлга киритган. 2016 йил февралда немис боксчиси россиялик Фёдор Чудинов билан WBA суперчемпиони унвони учун жанг қилган ва ҳакамлар қарори билан ғолиб деб топилган. Жангдан кейин унинг допинг-намунасида анаболик стероид моддаси топилган ва натижада у қўлга киритган унвондан воз кечган. Шундан кейин Штурм жангларда иштирок этмаган.

Штурм, шунингдек, WBO ва IBF чемпионлик камарларига ҳам эгалик қилган. Немис спортчиси умумий ҳисобда 49 та жанг ўтказиб, улардан 40 тасида ғалабага эришган, 6 тасида мағлуб бўлган ва учтасида дуранг натижа қайд қилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Бокс бўйича собиқ жаҳон чемпиони 3 йилга озодликдан маҳрум этилди