19:30 / 01.05.2020
2 822

Элдор Шомуродовга Франция клуби қизиқиш билдирмоқда

Элдор Шомуродовга Франция клуби қизиқиш билдирмоқда
Россиянинг «Ростов» клубида тўп сураётган ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродовга Франциянинг «Бордо» клубидан қизиқиш бўлмоқда. Бу ҳақда Leerosportnews.com журналисти «Пахтакор» бош мураббийи Шота Арвеладзе билан суҳбатда айтиб ўтган.

Франция нашри ҳозирда Туркияда бўлиб турган Шота Арвеладзе билан унинг футболчилик даври – Нидерландия, Шотландия, Испания, Туркиядаги фаолияти ва ҳозирда нима билан банд эканлиги ҳақида интервью олган. Суҳбат давомида франциялик журналист Арвеладзедан Элдор Шомуродов ҳақида сўраган.

«Бордо» клуби сизга таниш бўлган ўзбекистонлик Элдор Шомуродов ва грузиялик ҳужумчи Георгий Чакветадзе билан қизиқмоқда. Ушбу футболчилар ҳақида қандай фикрдасиз?» - дея савол берган Leerosportnews.com журналисти.

«Элдор менга кўпроқ таниш, уни яхши ҳужумчи деб биламан. Фикримча, Шомуродов кўпроқ Нидерландия ёки Англия чемпионати учун мосроқ ўйинчи. У бўш зоналарга қандай очилишни ва ҳаводаги курашда устунлик қила оладиган форвард саналади. «Ростов» бош мураббийи Карпин қўл остида у янада ўсишда давом этмоқда. Элдор Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси бўла олди. Францияда ҳам ўзини кўрсата олиши мумкин. Георгий ҳақида ҳам яхши фикрдаман. У ажойиб техникага эга футболчи. «Бордо» сингари клуб бу футболчиларга қизиқаётганлигидан ажабланмайман. Футболчилар савиядаги фарқларни сезишса, улар албатта янги даражага чиқишни исташади. Бунинг учун эса «Бордо» Европанинг яхши клуби саналади», - дея жавоб берган «Пахтакор» бош мураббийи Шота Арвеладзе.

Маълумот учун, Россия Премьер-лигаси тўпурарларидан бири бўлган Элдор Шомуродовга ўтган йил Франциянинг «Лион» клуби ҳам қизиқиш билдиргани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Эслатиб ўтамиз, «Бордо» клуби Франция чемпионати жорий мавсумини 12-ўринда якунлади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Элдор Шомуродовга Франция клуби қизиқиш билдирмоқда