19:35 / 02.05.2020
4 250

Элдор Шомуродовга кучли бешлик чемпионатидан яна бир клуб қизиқмокда

Элдор Шомуродовга кучли бешлик чемпионатидан яна бир клуб қизиқмокда
Россиянинг "Ростов" клубида фаолият олиб бораётган ҳамюртимиз Элдор Шомуродовга "Лион" қизиқиш билдираётгани борасида олдинроқ хабарлар тарқалганди. Энди Франциянинг яна бир жамоаси эътиборини Шомуродовга қаратган. Бу ҳақда Leerosportnews.com журналисти "Пахтакор" устози Шота Арвеладзе билан ташкил этилган интервьюда айтиб ўтди.

Ушбу сайтда Арвеладзе билан катта интервью чоп этилди. Журналист Франциянинг "Бордо" клуби икки футболчига қизиқаётгани, улардан бири Элдор Шомуродов иккинчиси эса Арвеладзега яхши таниш бўлган Георгий Чакветадзе эканлигини айтиб, бу борада унинг фикрлари билан қизиқди.

- Элдор менга кўпроқ таниш ва у яхши ҳужумчи. Менимча, Шомуродов Нидерландия ёки Англия чемпионатига мос келадиган фойдали тўпурар. Карпин уни янада кучли қилишига ишончим комил. Элдор Ўзбекистоннинг энг яхши ҳужумчиси бўла олади.

Георгий Чакветадзени ҳам яхши биламан, у ажойиб техника соҳиби. Бироқ у кам ўйин ўтказмоқда. Мен "Бордо" Чакветадзени кузатиб бораётганидан ҳайрон бўлмайман. Чунки Георгий майдонда қачон ва қаерда жойлашиш кераклигини билади. Футболчилар савиядаги фарқларни сезишса, улар доим янги даражага интилади. Бунинг учун «Бордо» Европадаги муҳим клуб ҳисобланади, - деди Шота Арвеладзе.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Элдор Шомуродовга кучли бешлик чемпионатидан яна бир клуб қизиқмокда