Ҳамюртимиз Қудратилло Абдуқаҳҳоров россиялик боксчи Сергей Липинец билан 16 май куни IBF нинг вақтинчалик чемпионлик камари учун жанг қилиши керак эди. Коронавирус пандемияси сабабли ушбу тўқнашув номаълум муддатга қолдирилди.
Асли Қозоғистонда таваллуд топган Сергей Липинец билан Sports.kz сайти суҳбат уюштирди. Табиийки, интервьюдан Абдуқаҳҳоров ҳақидаги саволлар ҳам ўрин олган. Қуйида россиялик чармқўлқоп устасининг юртдошимиз борасида берилган саволларга жавобини тақдим этамиз.
- Ўзбекистонлик Қудратилло Абдуқаҳҳоров билан май ойида бўлиб ўтадиган жангингиз қолдирилди. Ушбу жанг қачон бўлиши ҳақида нима дея оласиз?
- Ҳозирча аниқ маълумотим йўқ. Бевосита интернет орқали гувоҳ бўлдим, Боб Арум BBC билан трансляцияларни июнь ойидан бошлашларини таъкидлади. Умид қиламанки, август ойига бориб бизнинг жангимиз бўлиб ўтади. Бу барибир аниқ маълумот эмас.
- Ўзбекистонлик рақибингиз ҳақида нималарни биласиз?
- Биз унинг барча жангларини кўриб чиқдик. Кучли ва яхши жангчи. Мағлубиятсиз сериясини давом эттирмоқда. Шунинг учун ҳам IBF рейтингида 1-ўринда турганлиги ажабланарли эмас. У оёқларида жуда яхши ҳаракат қилади. Собиқ Иттифоқ мактабидан қолган яъни қарши ҳужумлардан ташкил топган услуб... Унинг кўп серияли зарбалари бор ва ҳали бирор марта нокдаунга ҳам учрамаган. У жуда бақувват жангчи. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда