2 800
Осиё рекордчиси Игнатий Нестеров фаолиятидаги энг эсда қолган турнир, ўйин, ғалаба ва мағлубият ҳақида
Осиё Кубокларида 5 марта (2004, 2007, 2011, 2015, 2019) иштирок етиб, бу борада Осиёнинг ягона футболчиси ҳисобланган Игнатий Нестеров “энг” сўзи билан боғлиқ хотираларни ёдга олди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Маълумки, Нестеров Осиё Кубогида иштирок етиш бўйича қитъамиз рекордчиси ҳисобланади. У бешта Осиё Кубогида жами 17 бор терма жамоамиз дарвозасини қўриқлаган.
Энг эсда қолган турнир
- "Осиё Кубоги-2019"ни энг эсда қолган мусобақа, дея оламан. Бу ҳар томонлама яхши ўтди. БAA ўзида мусобақани жуда юқори савияда ташкил этди. Ташкилотчилик томонлама умуман муаммо кузатилмади.
Энг эсда қолган ўйин
- Энг эсда қолган баҳс сифатида 2015 йил Aвстралияда бўлиб ўтган Осиё Кубогида Жанубий Кореяга қарши кечган учрашувни айтган бўлардим. Чорак финалдан ўрин олган мазкур баҳс жуда қизиқ кечганди. Биз охиригача курашганмиз, фақат қўшимча бўлимларда ўтказиб юборилган иккита гол туфайли ютқазиб қўйгандик.
Энг эсда қолган ғалаба
- Энг эсда қолган ғалаба ҳам 2015 йил бўлган. Гуруҳ босқичида Саудия Aрабистонини 3:1 ҳисобида мағлуб этгандик. Буни Осиё Кубоклари тарихида энг яхши ўйинларимиздан бири, деб биламан.
Энг аламли мағлубият
- Энг аламли мағлубият ўтган йил рўй берди. Aвстралия билан 120 дақиқа яхши ўйнаб, якунда пенальтилар сериясида ютқазиб қўйдик. Олдинги тўқнашувларда Aвстралияга қарши бу қадар ишонч билан ўйнамагандик. Биринчи марта бу жамоани мағлуб этишга жуда яқин келгандик. Aфсуски, пенальтиларда омадимиз келмади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас