19:04 / 05.05.2020
2 621

Футбол бўйича Суперлига ўйинлари Тошкентда ўтказилиши мумкин

Футбол бўйича Суперлига ўйинлари Тошкентда ўтказилиши мумкин
Фото: ПФЛ
Коронавирус туфайли Ўзбекистон Суперлигаси жорий мавсумининг маълум қисми Тошкент шаҳрида марказлашган тарзда ўтказилиши мумкин. Бу ҳақда Профессионал футбол лигаси (ПФЛ) директори биринчи ўринбосари Диёр Имомхўжаев «Тезкор студия» дастурида айтиб ўтди.

«Карантин қоидалари юмшатилиб вилоятлар аро қатнов қайта тикланадиган бўлса, ҳар бир клуб ўз майдонида ўйин ўтказади. Бундай бўлмаган тақдирда ҳам ПФЛда бу борада вариант бор.

Мавсумни Тошкент шаҳри ва вилоятида марказлашган тарзда бошлаб туришимиз мумкин. Бунинг иложи бор, Тошкентда бир нечта стадионлар мавжуд. Бундан ташқари вилоятнинг Олмалиқ ва Бекобод шаҳарларидаги стадионларда ҳам ўйнашга рухсат берилса ёмон бўлмасди.

Бунда албатта майдон танқислиги муаммо бўлади, чунки ўйинлардан ташқари ҳар бир клуб машғулот ўташи учун базалар ҳам зарур. Шу сабаб масалан, пойтахтдаги «Тўқимачи» каби майдони яхши ўйингоҳлардан машғулот маркази сифатида фойдаланишга мажбур бўлишимиз мумкин. 14 та жамоага майдон топиб беришнинг ўзи бўлмайди.

Бу бир жиҳатдан фойдали ҳам бўлади: барча ўйинларни жонли тарзда эфирга узатишда енгиллик юзага келади», — дейди Имомхўжаев.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Футбол бўйича Суперлига ўйинлари Тошкентда ўтказилиши мумкин