Юртимизда коронавирус пандемияси туфайли жорий этилган карантин секин-аста юмшатилмоқда. Бирин-кетин вирусдан фориғ бўлган вилоятларда ҳаёт аввалгидек бўла бошлаяпти. Бу эса футбол баҳслари ҳам озгина вақтдан сўнг бошланиб қолишини англатади.
Айрим давлатлар лигаларни тўхтаган ҳолатида тугатмоқда, баъзилар мавсумни якунлаб қўймоқчи ваҳоказо. Хўш биздачи? Бизда бу жараён қандай кечади? Эндигина бошланган Суперлига маълум вақт мухлисларсиз ўтиши айтилди холос.
Қолгани тахминан қандай бўлишини билиш мақсадида мутахассисларга юзландик. Дастлаб “Спорт” телеканали шарҳловчиси Мурод Ризаев саволларимизга жавоб берди.
- Карантиндан кейин ўзбек ва хориж футболини қандай тасаввур қиласиз? Ўзгаришлар бўлиши мумкинми?
- Карантин барча мамлакатларда турли хил вақтда тугайди. Кимдир олдин, кимдир кейин. Шунинг учун чемпионатлар турли хил вақтларда бошланади. Катта ўзгаришлар бўлмайди. Тўғри, бошида мусобақалар мухлисларсиз давом этади. Барибир лигаларни якунлаб қўйишса керак. Чемпионатлар куз-баҳордан, баҳор-куз тизимига ўтиши мумкин.
Францияда ПСЖ чемпион дейилгани билан ҳали рухсат берилмади. Агар чемпионликни бериш керак бўлса, яқин таъқибчиларидан анча илгарилаб кетган “Ливерпул”га берилиши лозим эди.
Ўйлайманки, июнь – июль ойларида карантин тугайди. Футбол йил охиригача мухлисларсиз ўтказилади. Кейинги йилдан стадионларга томошабинлар қайтади, чунки у пайтгача вирусга қарши вакциналар топилади. Бир пайтлар ҳам шундай ҳолат кузатилган, футбол тўхтаган. Эрамиздан аввал ҳам бундай вазиятлар бўлган. Вақт ўтиб, ҳаммаси эсдан чиқади.
- Суперлигани энди қандай ўтказишни таклиф қиласиз?
- Худди шунақа, озгина кутиш ва мухлисларсиз давом эттириш керак. Июндами ёки июлдами, буни мутахассислар кўриб чиқади. Регламентни ўзгартирмасдан вақтини суриш керак. Яъни чемпионатнинг тугаши декабрдами, январь ёки февралдами фарқи йўқ.
- Европада футбол чемпионатларининг давом этиши кўпроқ пулга боғлиқми ёки чемпионни аниқлашга?
- Барибир чемпионни аниқлаш даркор. Чунки лигалар пул билан обрўсини йўқотмаса керак. Шу боис кимдир шу ердан тугатиб, чемпионни аниқлайди, айримлар эса якунлаб, ғолибни эълон қилади. Шунда ҳаммаси тўғри бўлиши мумкин ва катта миш-мишларнинг олди олинади.
- Чемпионатларда чемпионни кай тарзда аниклаш керак деб хисоблайсиз?
- Энди ҳамма турли вариантларни кўриб чиқмоқда. Авваллари кўрдик, 2, 3, 4 даврали чемпионатни, хатто жамоаларнинг сони қисқартирилиб, регламент ўзгартирилди. Бу ерда ҳеч нарсани ўзгартириш керак эмас. Шахсан мен шундай фикрдаман. Мисол учун, АПЛ ва Ла Лига мавсумни доимгидек якунламоқчи.
Гап лигаларда қандай қилиб чемпионни аниқлаш эмас, ўша мамлакат футбол тизимини яхшилашда. Яъни кучли жамоалар сонини кўпайтиришда. Ҳар бир клуб бир-бири билан меҳмонда ва мезбонда ўйнаб чиқиши лозим. Мухлислар шунга ўрганган.
Мен фақатгина қонун-қоидаларни ўзгартирган бўлардим. Масалан, ЕЧЛда 0:0, 1:1 ҳисоблари қайд этилса, меҳмонда гол урган жамоага ғалаба ёзишади. Бу нотўғри! Ёки 2:1, 2:3 натижаларида сафарда кўп гол урган жамоа ютади. Нима кераги бор бу нарсалани? Бошида ҳайрон қолганман. Энг қизиғи, иккита ўйин ҳам 0:0 билан тугаяпти ва қўшимта таймда 1:1 қайд этилса, меҳмонда дарвозани ишғол этган жамоа кейинги босқичга ўтмоқда. Бу ерда икки клубнинг кучи тенгку. Унда учинчи ўйинни нейтрал майдонда ўйнасин. Шу қоидага қаршимас ва буни йўқ қилиш тарафдориман. Биринчи учрашув 0:0, жавоб баҳси 1:1 бўлса пенальти тептириш керак. Нима қилибди, меҳмонда битта гол урса?! Нарига жамоа ҳам дарвозани ишғол қилдику!
Бу футбол. “Пахтакор” ўз вақтида “Динамо К”ни 5:0, “Спартак”ни 3:0га ютган. Шу билан “Пахтакор” кучли бўлиб қолдими? Меҳмонда ютқизган. Фақат мана шу ҳолатни ўзгартириш даркор. Қолгани ўзгаришсиз қолгани маъқул.
Бекзод Исаев
«Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас