06:00 / 07.05.2020
2 097

«Бавария» Лерой Сане билан 5 йиллик келишувга эришди

«Бавария» Лерой Сане билан 5 йиллик келишувга эришди
Фото: Getty Images
«Бавария» жамоаси «Манчестер Сити» ҳужумкор ярим ҳимоячиси Лерой Сане билан беш йиллик шартнома борасида келишувга эришди, дея хабар қилмоқда Bild.

Келишув амалга ошганини «Бавария» раҳбарлари Оливер Кан ва Ҳасан Салиҳамиджич тасдиқлаган. Немис нашрида таъкидланишича, мюнхенликлар Санени аввалгидан паст нархда сотиб олади. «Бавария» тўлаши мумкин бўлган минимал миқдор 40 миллион еврони ташкил қилади, клуб кўпи билан 60 миллион евро сарфлашни режа қилган.

Сане 2019 йилнинг ёзида «Бавария»га ўтишга яқин келганди, бироқ футболчи тизза пайларидан жароҳат олиб узоқ муддатга сафдан чиққан ва трансфер барбод бўлганди. Мазкур жароҳат сабаб Лерой 2019/20 йилги мавсумни ўтказиб юборди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Бавария» Лерой Сане билан 5 йиллик келишувга эришди