
Фото: REUTERS
Жанубий Кореяда коронавирус эпидемияси сабабли киритилган карантин бекор қилингандан кейин янги бейсбол мавсуми старт олди.
Катта спорт мухлисларсиз қайтмоқда, бироқ кореяликлар ҳақиқий ўйин муҳитини яратишга уриниб кўришди. Инчхонда маҳаллий “СК Вивернс” бейсбол жамоаси шу мақсадда трибуналарда ниқобларда бўлган мухлислар суратлари тасвирланган улкан баннерларни жойлаштириб чиққан.

Ҳакамлар ўйинда қўлқоплар ва ниқобларда ишлашган. Бейсболчиларнинг ўзи эса ўйинга ниқобда чиқишган, бироқ уларга ўйин вақтида уни тақмасликка рухсат берилган. Шунингдек, ўйинчиларга қўл сиқишиш ва туфлаш тақиқланган.
Жанубий Кореяда 8 майдан футбол бўйича мамлакат чемпионати ҳам старт олади.

Охирги маълумотларга кўра, мамлакатда коронавирусга чалинганлар сони 10810 нафарни, ундан вафот этганлар 256 нафарни ташкил қилмоқда. Охирги бир кун ичида 4 та янги касалланиш ва битта ўлим ҳолати қайд этилган.

Жанубий КореяБейсбол МавсумиКоронавирус ЭпидемиясиМухлислар СуратлариТрибуналардаЎйинда Ниқоб Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар