Фото: Fifa.com
2022 йил Қатарда ўтказилиши режалаштирилган жаҳон чемпионати бошқа муддатга қолдирилиши кўриб чиқилмаяпти. Бу ҳақда Россиянинг РИА Новости агентлиги мухбирига ФИФА вакили маълум қилган.
Манбада айтилишича, ФИФА йиғилиб қолган ўйинларни қулай муддатда ўтказиш учун аъзолар билан маслаҳатлашган ҳолда ечим топади: «Пандемия вақтида футбол жамоатчилиги бирдамлик кўрсатмоқда ва ФИФА бу коронавируснинг футболга таъсирини камайтиришига ишонади», деб ФИФА вакилининг сўзларини келтирган РИА Новости.
Агентликнинг суҳбатдоши 18 март куни ФИФА томонидан махсус ишчи гуруҳ тузилгани, бу гуруҳ пандемия вақтида қандай ҳаракатланиш бўйича кўрсатмалар ишлаб чиққани ва хусусан, халқаро ўйинлар календари бўйича ишлаётганини маълум қилган.
Маълумот учун, коронавирус пандемияси сабаб ЖЧ-2022 саралаш ўйинлари тўхтатиб қўйилган. Жумладан, Ўзбекистон миллий жамоасининг Яман (31 март), Сингапур (4 июнь) ва Саудияга қарши (9 июнь) ўйинлари номаълум муддатга қолдирилган. Саралашнинг «D» гуруҳида қатнашаётган Ўзбекистон 9 очко билан ўз гуруҳида етакчилик қилмоқда. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди