Фото: Instagram/ Cristiano Ronaldo
7 май куни жаҳон футбол юлдузи Криштиану Роналду Инстаграмдаги саҳифасида фарзандлари билан тушган сурат жойлади. Футболчи суратни «Энг катта муҳаббат» деб номлади.
Бир қарашда бу оддий сурат эди, аммо ундаги бир детал Роналдунинг ўзбекистонлик мухлислари эътиборини тортган бўлиши аниқ. «Ювентус» суперюлдузи UMMA.UZ ёзувли футболкада эди.
Ўзбекистон ММА ассоциацияси унинг бу суратини илова қилган ҳолда Instagram саҳифасида шундай пост қолдирди: «Криштиану Роналду UMMAA.uz футболкасида. Ҳар доимгидек у тўғри танлов қилди».
Бу эса Ўзбекистон аралаш жанг санъати ассоциациясига тегишли бренд ва табиийки Роналдунинг Ўзбекистон ММА иттифоқи билан қандай алоқаси бўлиши мумкин деган савол пайдо бўлди. Шунингдек, бу катта пул тўланган реклама экани ҳақида тахминлар билдирилди. Чунки одатда жаҳон юлдузлари бирор бренднинг кийимларини реклама шартномаси асосида кийишади.
Бу масалага ойдинлик киритиш мақсадида Ўзбекистон аралаш жанг санъати ассоциацияси билан боғландик. Ташкилот биринчи вице-президенти Шерзод Тошматов Kun.uz мухбирига қуйидагиларни маълум қилди.
«Табиийки Роналду бизнинг футболкамизни кийиши учун пул тўламаганмиз. Биринчидан, бизда бунақа катта пул йўқ, бундан ташқари, ҳозир олдимизда бундан муҳимроқ ишлар турибди.
Биз ҳали янги ташкилотмиз, шу сабаб маҳаллий миқиёсда ривожланиш ҳақида ўйлаётган бир вақтда глобал пиар учун пул ажратишимиз мантиққа тўғри келмайди. Биз ҳали мамлакат доирасидаги мусобақалар ўтказиш ва аралаш жанг санъатини оммалаштириш бўйича кўпроқ бош қотиряпмиз.
Албатта, маркетинг борасида ҳам ҳаракатлар бўляпти. Роналду буюк спортчи, лекин биз ассоциация брендини ривожлантириш учун реклама «юзини» футболчилар орасидан қидирмаган бўлардик. Суратда Роналду бизнинг эски логотипимиз туширилган футболкани кийган. Февраль ойида янги логотипни эълон қилгандик ва агар Роналдуга пул тўлаган бўлсак, у янги логотипдаги либосни кийган бўларди.
Роналду қолган кўплаб жаҳон спорти вакиллари қаторида бизнинг бренд чиқарган футболкани совға сифатида қабул қилган. Биз кўплаб юлдузларга совға юборганмиз ва уларнинг ҳеч бирига уларни қандайдир ҳолатда кийиш мажбуриятини қўймаганмиз. Роналду бизнинг футболкани кийишга қарор қилибди ва бу жуда ажойиб. Суратда логотипимиз тўлиқ кўринмаган бўлса-да, буни кўриш ёқимли бўлди», дейди Шерзод Тошматов.
Фото: UMMAA брендининг 2020 йил февралидаги тақдимоти маросими
Фото: UMMAA брендининг 2020 йил февралидаги тақдимоти маросими
Маълумот учун, Португалия миллий жамоаси ҳамда «Ювентус» клуби ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг Инстаграмдаги ўқувчилари сони 217 миллиондан ортиқ ва бу борада унга етадиган фойдаланувчи йўқ. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди