Суперлига 3-туридан кейин «Андижон» жамоаси бош мураббийлигидан истеъфога чиққан россиялик Александр Хомяков ўрнига янги бош мураббий тайинланди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.
«Муборакнинг «Машъал», Қаршининг «Насаф» ва Олмалиқнинг ОКМК клублари орқали ўзбекистонлик мухлисларга яхши таниш бўлган россиялик мутахассис Виктор Балютович Кумиков «Андижон» жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди. Клуб раҳбарияти россиялик мутахассис билан музокара олиб борди ва музокара ижобий якунланди», - дея ёзилади хабарда.
Маълумот учун, 57 ёшли Виктор Балютовичнинг сўнгги жамоаси Қозоғистоннинг «Атирау» клуби бўлганди. Маълум муддат Қозоғистон миллий жамоасида мураббийлик қилган Виктор Кумиков фаолияти мобайнида икки марта Қозоғистон чемпиони, бир марта мамлакат кубоги ва Суперкубок соҳиби бўлган ва уч маротаба мамлакатнинг энг яхши мураббийи бўлган.
Эслатиб ўтамиз, Кумиков олдинроқ Навоийнинг «Қизилқум» клуби билан музокара олиб борган, бироқ келишувга эришилмаганди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди