ЎФФ “Андижон” ва “Нефтчи” футбол клубларига жарима солди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

ЎФФ “Андижон” ва “Нефтчи” футбол клубларига жарима солди

Спорт 10-02-2015, 21:25 1 424
ЎФФ “Андижон” ва “Нефтчи” футбол клубларига жарима солди

Ўзбекистон Футбол Федерациясининг футболчиларнинг мақоми ва ўтиши бўйича комиссияси мажлисида бир гуруҳ футболчиларнинг шикоятлари кўриб чиқилди. Бу ҳақда “Правда Востока” газетаси хабар бермоқда.

Хабар беришларича, “Андижон” футбол клубида қониқарсиз муҳит юзага келган. Жамоанинг бирданига тўққиз нафар футболчиси клуб раҳбарияти томонидан шартнома шартлари бажарилмагани юзасидан шикоят қилган.

Комиссия футболчилар олдидаги маош ва бошқа тўловлар бўйича қарздорликни тўлаш учун муддат белгилади, шунингдек, “Андижон” футбол клуби жаримага тортилиб, янги футболчиларни заявка қилишига нисбатан чеклов ўрнатилди.

Худди шундай чоралар Фарғонанинг “Нефтчи” жамоасига ҳам қўлланилди. Клуб раиси Тоҳир Кападзенинг ваъда беришича, клуб 1 мартгача катта мураббий Сергей Ковшов, ўйинчилар Жаҳонгир Жиямуродов ва Вячеслав Пономарёв олдидаги мажбуриятларини бажаради.

Манба: www.kun.uz


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.